Ичкилик қотиллик билан тугади

1 июль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, шаҳарда яшовчи Ф.Х. таниши А.С.нинг уйида Янгиҳаёт кўчасида яшаган А.Б. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Ф.Х. А.Б.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган. Ф.Х. ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг