Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди;
Даврон Абитович Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг