Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

17:06 07 Февраль 2022 Жамият
1071 0

Таҳлилларга кўра, 2020 йилда ички ишлар органларининг 46 нафар ходими коррупцион жиноятлар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. 

2021 йилда эса бу кўрсаткич деярли 2 бараварга ортиб, 89 нафар ходим томонидан 119 та коррупцион жиноятлар содир этилган.

Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлигида “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик” мавзуида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилинган.

Шунингдек, ушбу тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йилда келиб тушган жами 4 901 та мурожаатнинг 343 таси ёки 7 фоизи ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган ҳолда юборилган мурожаатларни ташкил қилиши таъкидланган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер