Ичимлик суви сифатини таҳлил қилувчи марказий лаборатория фойдаланишга топширилди

12:45 04 Март 2025 Жамият
285 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви бир неча босқичда тозалаш жараёнларидан ўтказилади. Бунда унинг ичишга яроқлилиги билан боғлиқ қатор таҳлиллар ҳам амалга оширилади. «Наманган сув таъминоти« акциядорлик жамиятида ишга туширилган замонавий лаборатория ана шундай амалиётларни бажаришнинг илғор технологияси билан жиҳозланган.

Янги Наманган тумани «Мингчинор« маҳалласида фойдаланишга топширилган ушбу лаборатория ва диспетчерлик маркази биноси халқаро молия институти — Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан 820 минг АҚШ долларига қуриб битказилди.

— Янги лабораторияга соҳадаги сўнгги русумдаги ускуна ва жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, республикада ягона ҳисобланади, — дейди АЖ масъул ходими Тоирбек Комилжонов. — Бу ерда ичимлик ва оқава сувларини кимёвий ҳамда бактериологик текширувлардан ўтказишнинг барча имкониятлари яратилган.

Айтиш керакки, лойиҳа доирасида зарур таҳлилларни жойларда ташкил этиш учун мобил лаборатория автомашинаси ҳам сотиб олинганлиги обиҳаёт таъминотчилари ишини сезиларли даражада енгиллаштиради. Унинг ёрдамида марказдан олис ҳудудлар аҳлига етказиб берилаётган сув таркибини тезкорлик билан мукаммал текширувдан ўтказиб, зарур хулоса олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер