Иброҳим Абдураҳмонов номзоди қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди
2023 йил 26 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда И. Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
Депутатлар И. Абдураҳмонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг