Ҳозирги пайтда фуқаро коронавирусга чалинса уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?

13:36 19 Апрель 2021 Жамият
671 0

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

— Агар шифокорларсиз мустақил равишда ПЗР-тест топширган ва унинг натижаси ижобий чиққан ҳолатда, уй шароитида изоляцияда коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар даволанади.

Бу каби беморлар албатта оилавий поликлиникаги мурожаат этишлари шарт, уй шароитидаги амбулатор давони оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу ўз ўрнидан давони стандартларга асосланган ҳолда олиб борилиши ва касалликни асоратланиб оғир даражага ўтишини олдини олиш имконини беради. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер