Ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ бошлиғи... Самарқандда жами 150 нафар раҳбар таътилда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур жадвалга кўра, бугунги кунда биринчи босқичда самарқандлик раҳбарлардан 150 нафари тиббий кўрикдан ўтиб, даволанмоқда. Жумладан вилоят ҳокими (Э.Турдимов), вилоят прокурори (Р.Машарипов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Раҳмонов) ва вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) бошлиқлари Тошкент шаҳрида, 3 нафар вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари (ёрдамчи), 48 нафар сектор раҳбарлари (туман/шаҳар прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари), 96 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари вилоят тиббиёт марказларида тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий муолажаларни олмоқда. Муолажалар жорий йилнинг 27 январига қадар давом этиши белгиланган.
Иккинчи босқичда (28 январдан 7 февралгача) Самарқанддан яна 24 нафар (8 нафар вилоят ҳокимининг ўринбосари, 16 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари) раҳбарлар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, даволаниши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг