Ҳисобот даврида 27 та мамлакатга жами 80 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари экспорт қилинди

15:18 30 Август 2023 Иқтисодиёт
1230 0

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, ўтган даврда стоматология, онкология, токсикология ҳамда пульмонология гуруҳларига кирувчи дори воситаларини маҳаллийлаштириш даражаси ошди.

Жорий йилда ишга туширилган умумий қиймати 82,0 млн. долларлик 40 та лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда йил якунига қадар қўшимча 68,0 млн. долларлик 21 та лойиҳани ишга тушириш чоралари кўрилади.

Натижада қўшимча 273,7 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.

2023-йил якуни билан:

— Ишлаб чиқариш – 5,2 трлн. сўмлик (126 фоиз) фармацевтика маҳсулотларини (шу жумладан, 300 турдаги янги маҳсулотлар) ишлаб чиқариш;

— Инвестиция – умумий қиймати 153,3 млн. долларлик (шундан 65,3 млн. долл. хорижий) маблағларини ўзлаштириш (150 фоиз);

— Экспорт – 187,5 млн. долларлик (208,3 фоиз) маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, импортдаги улуши юқори бўлган 50 та (438 млн. долл.) маҳсулотни маҳаллийлаштириш бўйича 200 млн. долларлик инвестиция лойиҳалари шакллантирилиб, амалга ошириш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер