Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошмоқда, аммо...
Бугун Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 85 940 кишига етди. Аммо бу мамлакатда вируснинг ўлим даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозиргача 2752 киши коронавирусдан вафот этди. Хитойда бу кўрсаткич 4600 дан ортиқ бўлса, АҚШ, Буюк Британия ва Италияда CОVID-19 сабаб вафот этганлар сони бундан анча кўп.
“Чекловлар туфайли вазият яхшилангани аниқ. Биз карантин даврида касалларни аниқлаш, вирус занжирини қидириш, изоляциялаш каби тадбирларини тезлаштирдик ”, деди Соғлиқни сақлаш вазири Ҳарш Вардҳан.
“Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши ҳали ҳам давом этмоқда. Касалланганлар сони кунига 3,8 фоизга кўпаймоқда. Мамлакат вирусни енгиши учун бу кўрсаткич пасайиб бориши ва кейинчалик 0 фоизгача тушиши керак” дейди Ҳиндистон Бош вазирининг Иқтисодий Маслаҳат Кенгаши собиқ аъзоси Шамика Рави.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг