Ҳиндистон туризмни тиклаш учун соҳа вакилларини “COVID-19”га қарши эмлашни бошлайди

18:26 30 Май 2021 Дунё
774 0

Ҳиндистон “COVID-19” иккинчи ҳалокатли тўлқинидан кейин Жамму ва Кашмир иттифоқининг сайёҳлик саноатини тиклаш бўйича ҳаракатлар доирасида ушбу соҳада хизмат қилувчилар ҳамда Сринагардаги Дал кўли атрофида яшовчиларни инфекцияга қарши эмлашни бошлади.

Сўнгги бир неча ҳафта давомида мамлакат бўйлаб коронавирус ҳолатлари кўпайгани боис сайёҳлар учун машҳур бўлган кўлга ташрифлар камайиб кетди. Шу боис одамларни вирусдан ҳимоя қилиш учун эмлаш жараёни тезлаштирилмоқда.

Туризм бўлими ушбу соҳага бевосита ёки билвосита алоқадор бўлганларни тезкор равишда эмлашни бошлаган. Бундан кўзланган мақсад водийга кўпроқ одамлар ташриф буюришни бошлаганда, уларни хавф остида қолмаслиги таъминлашдир.

Эмлаш тадбирлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Пахалгам, Гулмарг каби шаҳарлари Нигин ва Дал кўллари атрофида амалга оширилади.

Сўнгги бир ҳафта ичида Дал кўли атрофида очилган вакцинация марказларида ушбу соҳада иштирок этаётган қайиқлар эгалари, дўкон сотувчилари ва такси ҳайдовчиларини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер