Ҳиндистон қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришни бошлади
Ҳиндистон ер ва сувни тежаш мақсадида қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришни бошлади.
Қуввати 10 МВт бўлган Қуёш қурилмаси Гужарат штатидаги Вадодара шаҳри чеккасидаги узунлиги 3,6 километр бўлган суғориш каналида қурилган. У пўлат тиргакларга ўрнатилган 33 800 та қуёш батареяларидан ташкил топган.
Мутахассислар қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришнинг икки асосий афзаллигини алоҳида қайд этмоқдалар: ердан унумли ва арзон фойдаланиш ҳамда қурилма тагидаги канал ўзанида сув буғланишини камайтириш, деб хабар беради «Sof Energiya» илмий-оммабоп журнали.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг