Ҳеч ким аҳолини мажбурий эмламайди — Баҳодир Юсупалиев
«Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда аҳоли мажбурий эмланиши ҳақидаги миш-мишларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев муносабат билдирди.
«Биз ҳам бугун бошламадик буни. Олиб келдик. ЖССТ қошидаги комиссия, ундан ташқари Европа комиссияси кўриб чиқади. Шунга яраша улар хулоса қилади. Шунга қараб биз ҳам бунга муносабатимизни билдирамиз.
Ҳеч ким аҳолини мажбурий эмламайди. Ҳаммаси ихтиёрий. Хоҳласангиз мана AstraZeneca, хоҳласанг ўзбек-хитой ёки "Спутник V" вакцинаси. Ихтиёрий равишда эмланади. Лекин масала нимадан иборат?! Бугунги кунда биринчи бўлиб AstraZeneca биринчи бўлиб олиб келинди», деди у.
Баҳодир Юсупалиевнинг қайд этишича, кейинги босқичларда коронавирусга қарши вакцинанинг бошқа турлари олиб келинади.
Инобат АҲАТОВА,
"Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг