Ҳавосининг ифлосланиш даражаси энг юқори мамлакатлар маълум қилинди
Foto: indostan
Непал ва Ҳиндистон ҳавоси ифлослиги даражаси юқори мамлакатлар сифатида эълон қилинди. Бундай хулосага Чикаго университетининг Энергетика сиёсати институти томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинди.
Тадқиқотга кўра, бу мамлакатлардаги ҳаво ифлосланиши маҳаллий аҳолининг умрини тахминан тўрт йилга қисқартирмоқда.
Непал ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида эса атмосферадаги заҳарли моддаларнинг контсентрацияси жуда юқори. Бу ерларда яшаётган одамларнинг умри олти йилдан кўпроққа қисқармоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг