Ҳарбийлар оиласи эътибор марказида
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан “Соғлом турмуш тарзи асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилмоқда.
Миллий гвардия Медиа маркази хабар беришича, мақсад — ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи асосларини янада такомиллаштириш ва сингдириш шунингдек ижтимоий ҳимоя қилиш, маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтиришдан иборат.
Тадбирларда Миллий гвардия қўмондонлиги, Республика Психологлар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, мактабгача таълим муассасалари ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари “Жисмоний фаоллик ва руҳий мувозанат саломатлик гарови”, “Оиладаги соғлом муҳит ва фарзанд тарбияси”, “Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тартиби”, “Оилада ўзаро муносабатлар ва уларнинг ечимлари” каби бир қатор мавзуларда маърузалар билан иштирок этяпти.
Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун китоб ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, оилалардаги вақтинча ишсиз аёллар иш билан таъминланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг