Ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Тошкент ҳарбий прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги, Зангиота тумани ҳокимлиги ва ҳарбий қўмондонлик ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фахрийлар, маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.
Кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол-аслаҳа ва техникалар намойиши, камондан ва турли ўқув қуролларидан отиш машғулотлари барчага манзур бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг