Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб, Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор
Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналишида инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш назарда тутилган бўлса, иккинчи йўналишда эса, адолат ҳамда қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган бир қатор мақсад ва вазифалар учинчи — миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида акс эттирилган.
Маълумки, 2017 — 2021 йилларда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган барча йўналишлар тўртинчи – ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида қамраб олинган бўлса, бу галги Тараққиёт стратегияси орқали, бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш каби икки устувор йўналишга бўлинган ҳолда ўз аксини топмоқда.
Худди
Жумладан, Фармон лойиҳасининг иккинчи — Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида Ички ишлар вазирлиги тизими ходимлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор муҳим ташаббус ва таклифларни ўзида мужассамлаштирган мақсадлар назарда тутилган.
Хусусан, 16-мақсадда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш орқали жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шу жумладан замонавий ахборот технологияларини жорий этган ҳолда фуқарони ички ишлар бўлимига текшириш учун олиб бориш тартибини бекор қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш, жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш белгиланган.
Яна бир 17-мақсадда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ҳаётга
Тақдимот якунида иштирокчилар томонидан лойиҳага фикр ҳамда таклифлар билдирилди.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг