Ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади

12:31 18 Март 2022 Сиёсат
1022 0

Фото: president.uz

Давлатимиз раҳбари халқ табобатининг синалган усулларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш орқали даволаш тизими натижадорлигини янада ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Шу боис, 2022 йилда:

— самараси исботланган доривор ўсимликлар тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига босқичма-босқич киритилади;

— барча тиббиёт олийгоҳлари ва техникумларда, ҳудудий Халқ табобати марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади;

— барча ҳудудларда Ибн Сино марказлари ташкил этилиб, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш йўлга қўйилади;

— ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади;

— дорихоналарда доривор воситалар бурчаги бўлиши, лицензия талаби сифатида киритилади;

— Тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари иш бошлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер