Ҳар бир муаммонинг ечими бор
Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"
Тошлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича иккинчи секторга бириктирилган 10 та МФЙда 42 344 аҳоли истиқомат қилади.
Ҳар бир оила ва инсон тақдириги дахлдорлик, мурожаатлар билан ишлашнинг янги ва самарали тизими йўлга қўйилгани сабабли ҳар бир муаммога ўз вақтида ечим топилмоқда.

Шу йилнинг ўтган даврида аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишига эришиш мақсадида ҳудудда истиқомат қилувчи 124 нафар ҳамюртларимизга 2 млрд. 411 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши таьминланди.
Заркент МФЙнинг Алишер Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Д. Тошмуҳаммедовага АТБ “Халқ банки” Тошлоқ туман филиали томонидан 21 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилиб берилиши натижасида тикувчилик цехи ташкил қилинди ҳамда 10 та янги иш ўрни яратилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ўз жойида бартараф этиш бўйича ҳудудларда сайёр қабуллар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. 2021 йилнинг ўтган адврида ўтказилган 24 та сайёр қабулларда 235 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 95 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди. 105 нафар мурожаатчига тушунтириш берилган бўлса, 35 та мурожаатни қонуний асосда кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Ҳисобот даврида 3500 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 80 нафарига даволаниш учун йўлланма, 180 нафарига амбулатор ва 70 нафарига стационар тартибда даволаниши учун шароит яратилиб берилди.

Аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти етказиб бериш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этишга қаратилган аниқ мақсадли тадбирлар ҳам тизимли равишда олиб бориляпти.
Хусусан, секторда табиий газ таъминотига муҳтож оилаларга суюлтирилган газлар мунтазам равишда тарқатиб келинмоқда.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 6 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди, 30 та янги бетон таянч устунлар ўрнатилди. 30 та носоз ҳолатга келиб қолган кўча чироғи алмаштирилди. Натижада 300 га яқин хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинди.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 12,5 км узунликда полиэтилен қувурлар ётқизилди. Мисол учун, Фароғат МФЙга қарашли Чўлобод, Гарбобо кўчаларига 500 метр узунликда полиэтилен қувурлар ётқизилиб, 30 та хонадон тоза ичмлик суви билан таъминланишига эришилди.

Шу йилнинг ўзида ички йўллар билан боғлиқ муаммолари бўлган 8 та МФЙнинг таъмир талаб йўлларини таьмирлаш учун 10,2 км. давлат дастурига киритилиб, ички йўллар янгидан асфалътлаштирилди. Қумқишлоқ МФЙнинг Кўркам, Сокин кўчалари 1 км ички йўллари асфалътлаштириб берилди.
Сектор ҳудудида жойлашган 10 та умумий ўрта таълим мактабларининг хожатхона қисми ва ўқув хоналари янги ўқув йили учун тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилди.
Мамлакатимиз ёшларини кенг билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш доимий муҳим устувор вазифалар сирасига киритилган. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 10 та МФЙда “Зиё китоб маскани” дўконлари қуририлди. Ҳозирги кунга қадар 6 такиотб дўкони фойдаланишга топширилди.
А. ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Тошлоқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг