Ҳар 17 сонияда битта ўлим — коронавирус билан боғлиқ Европа Иттифоқидаги вазият

20:54 23 Ноябрь 2020 Дунё
411 0

Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича маркази Европа Иттифоқида 100 минг аҳолига коронавирус инфекциясидан ўлим кўрсаткичи икки ҳафта ичида энг юқори кўрсаткич Чехия, Бельгия ва Болгарияда қайд этилганлигини маълум қилди.

Марказ маълумотларига кўра, Чехияда 100 минг аҳолига тўғри келадиган ўлим даражаси 22,7 нафарни ташкил қилган.

Бельгияда бу кўрсаткич 21,8, Болгарияда 17, Полшада 14,9 ва Венгрияда 13,9 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада ҳар 17 сонияда бир киши "Covid-19" вирусини юқтириш оқибатида вафот этаётганини маълум қилган эди.

ЖССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, 53 мамлакатда 15,7 миллион кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.

ЖССТ, шунингдек, Европада "Covid-19" тарқалишининг пасайиши қайд этилаётганлигини хабар қилди. Яъни, ўтган ҳафта Европа мамлакатларида янги юқтиришлар сони уч ой ичида биринчи марта камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер