Ҳамма хавфсиз бўлмагунча, ҳеч ким ва ҳеч бир мамлакат хавфсиз бўлмайди — БМТ Бош котиби пандемияни тўхтатишнинг ягона чорасини маълум қилди

19:37 11 Сентябр 2020 Дунё
1360 0

Иллюстратив сурат

Жаҳон ҳамжамияти коронавирус вакциналаридан тенг фойдаланишни таъминлаши шарт. Зеро, бу инсониятни “Cоvid-19” пандемиясидан ҳимоя қилишнинг ягона усулидир.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро “ACT Accelerator” (COVID-19га қарши воситаларига эга бўлиш тезлигини ошириш) дастури Кенгашининг йиғилишида айтиб ўтди.

«Ҳамма хавфсиз бўлмагунча, ҳеч ким ва ҳеч бир мамлакат хавфсиз бўлмайди», дейди Бош котиб.

Айни пайтда донорлар дастурини амалга ошириш учун қарийб 3 миллиард доллар ажратилганлигини маълум қилган Антониу Гутерриш ​ вакциналар ва диагностика воситаларини ишлаб чиқариш учун қўшимча 35 миллиард доллар ажратиш зарурлигини қўшимча қилди.

«Кейинги 3 ой ичида 15 миллиард доллари маблағ йўналтирилмаса, биз имкониятларимизни бой берамиз», деган Гутерриш​.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ​ҳам “ACT Accelerator” шериклиги маблағ сезиларли даражада кўпаймаса муваффақиятга эришиб бўлмаслигини таъкидламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер