Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди

16:54 05 Октябр 2022 Сиёсат
964 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

2022 йил 5 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А. Пинна билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Италия парламенти депутатлар палатаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган кенг кўламли конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, икки мамлакат парламентлари ўртасида қонун ижодкорлиги ва бошқа соҳаларда ўзаро тажриба алмашинувини фаоллаштириш алоқаларни янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилиши таъкидланди.

Ўз навбатида, меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли конституциявий ислоҳотлар натижасида ўтказилиши режалаштирилаётган референдумга тайёргарлик муваффақиятли олиб борилаётганлиги юксак эътироф этди.

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер