Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Фото: Ҳаким Йўлдошев.
Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги 41 маҳалла хотин-қизлар билан ишлаш бўлимларининг 50 нафар вакили Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилишиб, музейлар ҳамда тарихий жойларни томоша қилишди.
— “Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” деганларидек, хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишда бундай саъй-ҳаракатлар ижобий таъсир кўрсатади, — дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Очилова. — Кўплаб зиёратгоҳлар қаторида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида ташриф буюриб, унутилмас таассуротлар олдик.
Зиёратчилар яна бир қатор эътиборга молик жойларда бўлишди.
Зилола ПЎЛАТОВА.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг