Ҳакамларнинг нияти спортчиларимизнинг иродаси синдириш эди — Арипов Токиодаги ҳакамлар ҳақида кескин гапирди
Фото: Алихан Утарбеков / «Халқ сўзи».
Аввалроқ, ўзбекистонлик олимпиадачиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда, Бош вазир Абдулла Арипов олимпиячиларни табриклади.
«Мен шу ёшга кириб ҳеч қачон бунақа адолатсизликни, судьяликда адолатсизликни кўрмаганман. Минг афсус, минг афсуски, Миразиз Мирхалилов, Турсуной Раҳимоваларни шундай ютган жойида, номардларча ютуқни бошқа рақибга бериб юборишини нима дейишни билмайман.
У одам бутун халқимизни ғазабига дуч келди.
Ҳакамларни нияти шу эдики, бизни Риода ўзини кўрсатган боксчиларимизни Токиодаги ноҳақликдан сўнг иродаси синиб кетади деб ўйлаган. Мақсад ҳам ўзи шу эди. Лекин, Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев ва ниҳоят охирги куни, Баҳодир Жалоловлар ҳурматли Президентимизга 2019 йил Мустақиллик кунида берган ваъдасини бажарди», деди Бош вазир.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг