Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик бор
Фото: Иллюстратив фото
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг