Ҳафта ўртасига бориб ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлади

14:09 23 Февраль 2026 Жамият
344 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 23-27 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 23 февраль куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 13-18 даража илиққача, жанубда 20-23 даража илиққача исийди.

Фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража атрофида бўлади. Хоразм вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Эртага Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамолда баъзи жойларда қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони деярли ўзгармайди.

25 февралда шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл ҳудудларда, 25 февралда кечга томон ва 26 февралда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 26 февраль куни ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиққача, шимолда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди.

27 февралда эса Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 24-26 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 26 февралда айрим жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, 25-26 февралда айрим жойларда баъзида 20-25 метр/секундгача кучайиши, 25 февралда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер