Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 30-31 март ва 1-3 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва куннинг иккинчи ярмида марказий ва жанубий вилоятлар бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади.
31 март ва 1 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 27-30 даража илиқ атрофида бўлади.
2 апрелда шимоли-ғарбий ҳудудларда, чўл зонасида ва жанубий вилоятларда, 3 апрелда эса республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат 24-27 даражагача, жанубда 20-22 даражагача пасаяди. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда 14 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади. 31 март ва 1-2 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
3 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат 24-27 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг