Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

15:46 16 Ноябрь 2025 Жамият
589 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 18-21 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 ноябрда 2-7 даража илиқ, 20-21 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 18 ноябрда 14-19 даража илиқ, 19-21 ноябрда 11-16 даража илиқ гача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 19-20 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 ноябрда 4-9 даража илиқ, 20-21 ноябрда 0-5 даража илиқ гача пасаяди, кундузи 18 ноябрда 17-22 даража илиқ, 19-21 ноябрда 11-16 даража илиқ гача пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 ноябрда 4-9 даража илиқ, 21 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 18 ноябрда 19-24 даража илиқ, 19-21 ноябрда 13-18 даража илиқ гача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 ноябрда 2-7 даража илиқ, 21 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 18 ноябрда 15-20 даража илиқ, 19-21 ноябрда 11-16 даража илиқ гача пасаяди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 19-21 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер