Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

15:49 06 Октябр 2024 Жамият
424 0

“Ўзгидромет” 7 октябрь, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража, Устюртда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудлар. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер