Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гетжи ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гетжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳабиб ва Гетжи ўртасидаги жанг UFC 254 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади.
Расмий постерда жанг қаерда бўлиб ўтиши кўрсатилмаган. Аввалроқ UFC 254 Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ўтказилиши хабар қилинганди.
Мазкур жанг аввалига 19 сентябрь кунги UFC 253 мусобақасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ россиялик яккакурашчининг отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг ўлими сабаб беллашув қолдирилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг