Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
4-5 октябрь кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ташриф доирасида бир қанча муҳим тадбирлар, жумладан, Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форуми режалаштирилган.
Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазирига Ўзбекистонга бўлажак ташриф ва унинг доирасида режалаштирилган тадбирларга юқори ташкилий тайёргарликни таъминлашни топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг