Гулшан боғи ҳудудида кўп тармоқли клиника қад ростлаши маълум қилинди

15:22 15 Декабрь 2019 Жамият
1127 0

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100 фоиз давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган. Улар 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Гулшан боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ушбу боғ ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлаштирилади.

"Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтлар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид қилинган" - дейилади хабарда.
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер