Ғуломжон Абдуллаев Париж Олимпиадаси бронза медали совриндори!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-57 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ғуломжон Абдуллаев чорак финал баҳсида арманистонлик Арсен Арутюнянни мағлуб этган эди. Ярим финал баҳсида эса АҚШда Спенсер Лига имкониятни бой берганди. Шунга қарамай, у бронза медали учун беллашди.
Ҳамюртимиз медал учун кечган баҳсда қирғизистонлик Бекзад Алмаз ўғлини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ғуломжон Абдуллаев 1998 йил 11 ноябр Хоразмда таваллуд топган. У «Токио-2020» да ҳам ў омадини синаб кўрганди.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг