Гулнора Каримова томонидан чет элга ноқонуний чиқарилган маблағга 1400 дан ортиқ мактаб қурса бўлади — Адлия вазирлиги
Фото: Архив сурат
Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан ундирилиши лозим бўлган жами активлари тақрибан 686 миллион долларга тенг.
Ҳозиргача қарийб 336 миллион доллар узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн. доллар Ўзбекистонга қайтиши ҳал бўлган, 205 млн. доллар бўйича эса якунига етмоқда.
Ҳозирги кунда, қўшимча тақрибан 350 миллион доллар миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.
Гулнора Каримова ва унинг жиноий шериклари томонидан ноқонуний орттирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Бу пулга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг