Гулистон давлат университетида мамлакатдаги энг йирик ўқув залига эга ахборот-ресурс маркази иш бошлади

11:16 10 Декабрь 2025 Жамият
368 0

Яқинда Гулистон давлат университети ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янгиланган марказда 660 нафар фойдаланувчи учун жой яратилган бўлиб, бу кўрсаткич АРМни мамлакатимиздаги кутубхоналар орасида энг улкан ўқув залига эга масканлардан бирига айлантирди. Шунингдек, марказ энг кўп компьютерли ўқув залига эга кутубхона сифатида ҳам қайд этилди: 252 та ўринда замонавий компьютерлар ўрнатилган.

— Янги бино барча замонавий кутубхона стандартларига тўлиқ мос келади, — дейди Гулистон давлат университети Ахборот-ресурс маркази директори Обиджон Оқйигитов. — Ҳозир марказимизда 14 мингдан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг асосий қисмини талабалар ташкил қилади. Имкониятлар кенгайгани туфайли университет атрофидаги маҳалла аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтирмоқдамиз. Шунингдек, автоматлаштирилган — онлайн хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, университет АРМи фондида 40 минг номдаги 389 минг нусха адабиёт мавжуд. Эътиборлиси, электрон кутубхона фонди ҳам йил сайин кенгайиб бормоқда: ҳозирда унда 47 минг номдаги электрон адабиёт жамланган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер