«Гулистон — Чиноркент — Гулистон» йўналиши бўйича тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Бугун Гулистондан Бўстонлиқ туманидаги «Чиноркент» бекатига тезюрар йўловчи электропоезди қатнови бошланди. Янги йўналишда ҳаракатланаётган мазкур электропоезд вагонларида барча шароит ва қулайликлар мавжуд. Унинг биринчи йўловчилари меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ОАВ вакиллари бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу йўловчи поезди ҳар куни қатнайди. Яъни жадвалга асосан Гулистондан тонги соат 6:11 да йўлга чиқса, Чиноркентдан Гулистонга 15:43 да жўнайди ва 19:00 да Гулистонга етиб келади. Йўналиш масофаси 3 соату 30 дақиқада босиб ўтилади.
Айтиш лозимки, бу янги йўналиш Сирдарё вилояти ва унга қўшни ҳудудларда яшаётган аҳолига Бўстонлиқ табиатининг гўзал манзараларига сайру саёҳат қилишларида катта қулайлик яратгани ҳолда ички туризмни ривожлантиришдаги самарали янгиликлардан бири бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг