“Group-IB“ асосчиси Иля Сачков 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Хабарларда ёзилишича, “Group-IB“ асосчиси ва собиқ раҳбари Иля Сачков давлатга хиёнат қилиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддаси иши бўйича 14 йилга озодликдан маҳрум этилди, шу билан бирга 500 минг рубль миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинди.
Иля Сачков ўз айбини тан олмаган, унинг ҳимоячилари ҳукм устидан шикоят қилиш ва Россия Федерацияси Президентига мурожаат қилиш ҳақида режаларини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг