Грипп 20 кишини ҳаётдан олиб кетди

23:34 14 Февраль 2019 Дунё
1651 0

Иллюстратив фото

Литвада гриппдан 20 киши ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатдаги 60 та ўзини ўзи бошқариш ҳудудларидан 31 тасида эпидемия эълон қилинган. Бу ҳақда мамлакат инфекцион касалликлар ва ОИТС маркази хабар берди.

Ўтган ҳафтада касалликка чалиниш 10 минг аҳолидан 159,9 тасида кузатилган. 2018 йилнинг шу даврида бу рақам бир оз кўпроқ, яъни 182,7 та эди.

Бундан олдин 2018-2019 йиллар мавсумида мазкур хасталик 12 кишини ҳаётдан олиб кетгани маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер