Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади

13:26 12 Февраль 2024 Сиёсат
477 0

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда худди қурилиш соҳасидаги каби қишлоқ хўжалигида ҳам иш ўринлари ва товар айланмасини "соядан" чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Эндиликда қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилиниши маълум қилинди.

Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди.

Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер