"Google" компанияси "Тьюринг мукофоти" учун 1 миллион АҚШ доллар тўлайди
Компьютер фанлари соҳасида энг обрўли ютуқ - бу "Тьюринг мукофоти"ни олишдир. У ахборот технологиялари соҳасидаги энг қадимги халқаро ташкилот ассоциацияси томонидан топширилади.
Мукофот информатика фанини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бир ёки бир нечта мутахассисларга берилади.
"Компьютер олимлари" учун "Тьюринг мукофоти" академик фанлар вакилларига бериладиган "Нобель" мукофотига тенг.
2014 йилдан буён "Тьюринг мукофоти"нинг бош ҳомийси "Google" компанияси бўлиб, мукофот жамғармасини 250 минг АҚШ доллардан 1 миллион АҚШ долларга оширган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг