«Google» 391,5 миллион АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлайди
Фото: Иллюстратив фото
АҚШнинг 40 та штати бош прокурорлари даъвосидан сўнг, «Google» компанияси 391,5 миллион АҚШ доллари миқдорда компенсация тўлашга рози бўлди, деб хабар беради «Associated Press» ахборот агентлиги.
Манбада, «Google» компанияси фуқароларнинг «Android» қурилмалари геомаълумотларини кузатиш ва йиғишда айбланганлиги қайд этилган.
АҚШ Бош прокурори давъосида компания фойдаланувчилар маълумотларини 2004 йилдан буён кузатиб келган, аммо буни исботловчи далиллар келтирилмаган.
«Google» иловаларидаги махфийлик сиёсатига кўра, геомаълумотлар узатилиши чекланган тақдирда ҳам компания фойдаланувчиларни кузатиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг