Ғофур Раҳимов – AIBA президенти!

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси бўлиб ўтди.
Конгресс давомида президентлик сайлови ҳам ўтказилди. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди.
Сайловда қатнашган 134 мамлакат вакилларидан 86 нафари Ғофур Раҳимовга ўз овозини берди ва ҳамюртимиз шу тариқа ғалаба қозонди. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг