Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари белгиланмоқда — Қонун лойиҳаси

12:55 24 Январь 2023 Сиёсат
664 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида дастлаб «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси юртимиздаги мавжуд сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва улардан ишончли фойдаланишга хизмат қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ушбу ҳужжат сув хўжалигини ривожлантириш, соҳага ажратилаётган бюджет маблағлари самарадорлигини таъминлаш, айниқса, сўнгги йилларда сув хўжалигида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, сув хўжалиги объектларини қуриш, улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлайди.

Лойиҳада гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ белгиланмоқда. Шу билан бирга, етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш масалалари ўз аксини топган.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан буюртмачи, лойиҳа, пудрат ва фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти оширилади. Гидротехника иншоотлари зарур назорат-кузатув асбоб-ускуналари, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ҳақида аҳолига зудлик билан хабар бериш тизими билан жиҳозланади.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Кўплаб саволлар ва асосли таклифлар берилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер