ГЭСлар каскади қурилишида иш қизғин
Норин дарёсида қурилаётган умумий қуввати 228 МВт.га тенг 6 та ГЭСлар каскади Наманган вилояти тарихидаги энг йирик гидроэлектр иншооти ҳисобланади. Айни пайтда унинг таркибидаги биринчи станция қурилишида ҳал қилувчи босқич бошланди. Иншоотни Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги тантаналари олдидан ишга тушириш режалаштирилган.
Норин ГЭСлари каскади вилоятда яшил энергия ишлаб чиқариш борасидаги истиқболли лойиҳалардан бири сифатида йилига қарийб бир млн. кВт/соат электр токи ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. У тўла фойдаланишга топширилиши билан 430 мингга яқин уй-жойни энергия билан таъминлаш имконияти юзага келади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг