Германия ва Франция Суриянинг янги расмийлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

14:13 10 Декабрь 2024 Дунё
356 0

Иллюстратив фото

Германия канцлери ва Франция президенти Суриянинг янги ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт маълум қилди.

«Германия канцлери Олаф Шольц Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар биринчи навбатда Суриядаги вазият ҳақида гаплашдилар... Ҳар иккиси ҳам фундаментал инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва этник ва диний озчиликларни ҳимоя қилиш асосида янги ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маъқуллашди», — дейди Хебештрайт.

«Иккиси ҳам Европа Иттифоқининг Суриядаги иштирокини кучайтириш, жумладан, Сурияда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун биргаликда ишлашга келишиб олди», дея қўшимча қилди Германия ҳукумати вакили. Шу ўринда унинг қайд этишича, кейинги ҳаракатлар Яқин Шарқдаги ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда муҳокама қилинади.

Шу йилнинг 8 декабрь куни Суриядаги қуролли мухолифат вакиллари Дамашқда давлат телевидениесини қўлга киритиб, мамлакат устидан назорат ўрнатганликларини эфирда эълон қилишди. Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолийнинг айтишича, у ва бир қанча вазирлар мамлакатда қолиб, қуролли мухолифат раҳбарияти билан алоқа ўрнатган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия президенти Башар ал-Асад можаронинг бир қатор иштирокчилари билан музокаралардан сўнг ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани ва ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, мамлакатни тарк этгани, Россия эса музокараларда иштирок этмагани ҳақида хабар берди.

Ўз навбатида, Кремлдаги манбанинг «РИА Новости» агентлигига айтишича, Асад ва унинг оиласи Москвага келган — Россия Федерацияси уларга бошпана берган.

Агентлик суҳбатдоши, шунингдек, Россия расмийлари раҳбарлари Россия Федерацияси ҳарбий базалари ва дипломатик муассасалари хавфсизлигини кафолатлаган Сурия қуролли мухолифати вакиллари билан алоқада эканлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер