Германия ташқи ишлар вазири пойтахтимиздаги немис тилига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Тошкент шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган 60-мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.
Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамроҳлик қилди.
Мактаб фаолияти билан танишиш давомида ўқув муассасасида олиб борилаётган таълим методлари ва ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини юзага чиқариш борасида йўлга қўйилган ўзига хос таълим усуллари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Ташриф доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мактаб ўқувчилари билан немис тилини ўрганиш ва унинг ўзига хос жиҳатлари, ёшларнинг бугунги ҳаётий мақсадлари ва келажак орзулари хусусида суҳбатлашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг