Германия тараққиёт банки Фарғонада ичимлик ва оқова сув тизимини янгилашга молиявий кўмаклашади
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германия тараққиёт банки лойиҳа маълумотлари бошқаруви менежери Леа Тереза Штуф бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Унда вилоятда ичимлик ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш ҳамда қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа учун Германия тараққиёт банкининг 49 млн. евро миқдорида грант маблағи ажратилиб, заруратга кўра 150 млн. еврогача 15 йиллик имтиёзли кредит ҳам тақдим этилади. Бу эса Қўқон ва Марғилон шаҳрида жойлашган, атроф ҳудудлардаги шаҳар- туманларга хизмат кўрсатувчи оқова сув тозалаш иншоотлари, ичимлик суви тизимларини замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ҳамда қуриш имконини беради.
Айни пайтда лойиҳани тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёни давом этмоқда.
Шунингдек, учрашувда келаси ойда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси Германияга ташрифи буюриши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг