Германия Федерал Таълим ва тадқиқот вазирлиги билан келишув баённомаси имзоланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Германия Федерал Таълим ва тадқиқот вазирлиги Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан илмий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Габриэле Хермани билан учрашди.
Томонлар Германия Федерал Таълим ва тадқиқот вазирлиги (БМБФ) ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ҳолатини муҳокама қилдилар. Шунингдек келажакдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, илмий ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича бирламчи келишувларга эришдилар.
Учрашув давомида икки вазирлик ўртасида Келишув баённомаси имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг