“Газпром” Туркия ёки Хитойга нисбатан анча паст нархда Ўзбекистонга газ етказиб берган

17:23 07 Март 2024 Иқтисодиёт
476 0

Фото: Коммерсантъ

Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити 2026 йилдан бошлаб тўрт баробарга, яъни 11 миллиард куб метргача оширилиши мумкин.

Ҳозирча Марказий Осиё давлатлари сўнгги икки йил ичида Европага етказиб бериш узилиб қолганидан кейин “Газпром” учун ягона янги йўналиш бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, 2023 йилда Ўзбекистонга етказиб бериш қиймати 1 минг куб метр учун тахминан 160 долларни ташкил этган, бу Туркия ёки Хитойга сотиш нархидан анча паст.

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газининг транзити 2026 йилдан бошлаб йилига ҳозирги 3 миллиард куб метрдан 11 миллиард куб метргача кўпайиши режалаштирилмоқда.

2023 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Газпром” Ўзбекистонга газни “Марказий Осиё — Марказ” газ қувурлари тизими орқали тескари режимда етказиб беришни бошлади. Мамлакатлар икки йил давомида йилига 3 миллиард куб метргача (ёки кунига тахминан 9 миллион куб метр) экспорт қилишга келишиб олган.

“Коммерсант”нинг ёзишича, 2023 йилда Ўзбекистонга етказиб бериш нархи 1 минг куб метр учун 160 доллар атрофида бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер