Ғазодаги 10 мингдан ортиқ беморлар хориж шифохоналарига эвакуация қилиниши керак — ЖССТ

15:10 11 Апрель 2025 Дунё
457 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаномнинг таъкидлашича, Ғазодаги 10 мингдан ортиқ беморлар хориждаги тиббий муассасаларга эвакуация қилиниши керак. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроил ҳукуматининг Ғазога юборилаётган инсонпарварлик ёрдамлари, жумладан, озиқ-овқат, тиббий дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмларни ҳудудга киритмаслиги оқибатида минглаб фаластинликлар ҳалок бўлиши ҳамда жиддий касалликлар тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Исроил қатъий тарзда Ғазога юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларини ҳудудга киришини чеклаган. Натижада мамлакатдаги тиббий ҳолат инқирозга юз тутмоқда. Ғазодаги 10 мингдан ортиқ беморлар хорижий касалхоналарга юборилиши шарт», — дейилади ЖССТ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудуддаги тиббий ҳолат бўйича маълумот берган эди.

Унга кўра, беморлар учун зарур дорилар рўйхатининг 37 фоизи, тиббий буюмлар рўйхатининг 59 фоизи ҳамда саратон ва қон касалликларига қарши дори воситаларининг 54 фоизи захирада мавжуд эмас. Амалда фойдаланилаётган дорилар ва тиббий буюмлар ҳам тугаш арафасида, узоқ муддатга етмайди.

Шунингдек, жарроҳлик, интенсив терапия ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган дори-дармонлар ҳамда материалларнинг сўнгги захирасидан фойдаланишяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер