Ғарб Украина энергетика тармоқларига берилган ракета зарбаларини ижобий баҳолади
Фото: Reuters
Объектив нуқтаи назардан, Россиянинг Украинанинг инфратузилма объектлари ва энергия тармоқларига ракета зарбалари ақлли ва самарали деб баҳоланиши мумкин. Бундай ижобий хулоса Буюк Британиянинг «The Economist» журнали шарҳловчилари томонидан айтилди.
«Россия ҳарбийлари ўз нишонларини эҳтиёткорлик билан танладилар...», дейди энергетика бўйича экспертлардан бири журналга.
Унинг фикрига кўра, Ғарбдан бутловчи қисмларни етказиб бериш зарбалар пайтида имконсиз. Шунинг учун бу муаммо муҳим, у зарбалар тўхтатилгунга қадар Украинани таъқиб қилади.
Нашр муаллифлари, шунингдек, Украина вакиллари совет трансформаторларининг захиралари сақланиб қолган мамлакатлардан ҳамма нарсани, ҳатто ишламай қолган агрегатларни ҳам Украинага беришни илтимос қилишган, чунки Ғарбий Европа ускуналари Украина электр тармоғига мос келмайди.
22 октябрь куни Киев, Одесса, Хмелницкий, Ровно ва Кировоград вилоятларидаги энергетика инфратузилмаси объектларига зарбалари берилгани хабар қилинганди.
10 октябрь куни эса Киев, Хмелницкий, Львов, Днепропетровск, Винница, Ивано-Франкивск, Суми, Харьков, Житомир вилоятлари ҳудудидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг